Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Кимки аҳли аҳд (кофир)ни ўлдирса, жаннатнинг бўйини ҳидламайди. Ваҳоланки унинг бўйи қирқ йиллик масофадан ҳам келиб туради». Термизий ўзининг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«ألاَ مَنْ قَتَلَ نَفْسًا مُعَاهَدَةً لهََاَ ذِمَّةُ اللهِ, وَ ذِمَّةُ رَسولِهِ فَقَدْ أَخْفَرَ ذِمَّةَ اللهِ وَ لاَ يَرِحْ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ, وَإِنَّ رِيحَهَا لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ أرْبَعِيْنَ خَرِيْفًا»
«Огоҳ бўлингларки, кимки Оллоҳнинг аҳдини, Пайғамбарининг аҳдини олган жонни ўлдирса, Оллоҳнинг аҳдини бузган бўлади. Жаннатнинг бўйини ҳидламайди. Ваҳоланки унинг бўйи қирқ йиллик масофадан ҳам келиб туради». Бу икки ҳадис аҳли аҳдни ва зиммийни ўлдиришнинг ҳаромлигига далилдир. Уларда бу иш учун дўзахда абадий қолиш, жаннатдан маҳрумлик ваъиди ҳам бор. Байҳақий Абдурраҳмон Байламонийдан ривоят қилади:
«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَتَلَ مُسْلِمًا بِمُعَاهَدٍ وَ قَالَ: أَنَا أَكْرَمُ مَنْ وَفَى بِذِمَّتِهِِ»
«Пайғамбар с.а.в. бир мусулмонни бир аҳли аҳд (кофир) учун ўлдириб: «Аҳдига вафо қилишга мен лойиқроқман», дедилар». Бу ҳадис аҳли аҳд (кофир)ни ўлдирган одамнинг ўзи ҳам ўлдирилишига, бир сўз билан айтганда, мусулмоннинг зиммий кофир учун ўлдирилишига далилдир. Табароний ривоят қилади:
«أنَّ عَلياَّ رَضِيَ الله عَنْهُ أُتيَ بِرَجُلٍ مِنَ المُسْلِمِيْنَ قَتَلَ رَجُلاً مِنْ أَهْلِ الذِّمَّةِ فَقامَتْ عَلَيْهِ الْبَيِّنَةُ: فَأَمَرَ بِقَتْلِهِ, فَجاءَ أَخوهُ فَقالَ: إنِّي قَدْ عَفَوْتُ, قالَ: فَلَعَلَّهُمْ هَدَّدوكَ وَ فَرَّقُوْكَ وَ قَرَّعُوْكَ؟ قالَ: لاَ, وَ لَكِنَّ قَتْلَهُ لاَ يَرُدُّ عَلَيَّ أَخِي, وَ عَرَضُوا لِي وَ رَضِيْتُ, قالَ: أَنْتَ أَعْلَمُ, مَنْ كانَ لَهُ ذِمَّتُنَا فَدَمُهُ كَدَمِنا, وَ دِيَتُهُ كَدِيَتِنَا»
«Алий р.а.нинг олдига бир зиммийни ўлдирган бир мусулмон олиб келинди. Жиноят исботлангач, уни ўлдиришга буюрди. Ўлдирилганнинг акаси келиб: «Кечирдим», деди. Алий р.а.: «Эҳтимол, улар сени қўрқитишгандир, таҳдид
105-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|